Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар ижросига бағишланган анжуман ўтказилди. Тадбир Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда ташкил этилди....
Ҳар йили ирригация ва мелиорация тармоқларини, шунингдек, насос станцияларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш жараёнида ҳар хил металлар ва эҳтиёт қисмлардан фойдаланилади. Агар бу жиҳозларнинг барчаси жамланса, тонна-тонна юк бўлади. Табиийки, ирригатор ва мелиораторлар ҳамда насос станциялари мутахассислари ишлатадиган барча жиҳозлар, металлар, эҳтиёт қисмлар темир, чўян, пўлат сингари табиий бойликларимиздан тайёрланади....
Шу муносабат билан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида тадбир бўлиб ўтди....
Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Австрия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маттиас Радостич билан учрашув бўлиб ўтди. ...
Ушбу сана муносабати билан бугун пойтахтимиздаги “Сувчилар мактаби”да давра суҳбати ўтказилди. “Сув ресурслари ва улардан фойдаланишдаги устувор вазифалар” мавзусидаги тадбир Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди....
Сув хўжалиги вазирлигида ёшлар етакчилари ва фаолларининг йиғилиши ўтказилди. Видеоселекторда вазирлик марказий аппарати, республика ташкилотларининг 100 нафарга яқин ёшлари асосий студиядан, ҳудудлардан эса 600 дан зиёд ёш сувчилар қатнашди....
«Қоракўл» насос станцияси ёрдамида Қоракўл туманнинг 29 минг гектардан ортиқ суғориладиган экин майдонларига сув етказиб берилади. Сув иншоотида 27 киши меҳнат қилади....
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган семинар Бекобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан давлат-хусусий шериклик фаолияти ҳамда рақамли технологияларни амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланди....
Узунлиги 117 км. Ўзбекистоннинг Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 100 минг гектар, Қозоғистоннинг Махтаарал ва Жетисой туманларидаги 136 минг гектар экин майдонларини суғоришга хизмат қилади....
Қизириқ тумани «Cув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ирригаторлари тумандаги фермер хўжаликлари ҳамда «Surxon Kotton Cluster» пахта-тўқимачилик кластерининг ғалла ва пахта етиштириладиган далаларига етказиб берилаётган сувдан унумли фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли ҳисобини аниқ юритишда «Ақлли cув» қурилмалари ҳар жиҳатдан қулайлигини амалда кўришмоқда. Чунки ўтган икки йил орасида ирригаторлар туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси балансидаги суғориш тармоқларининг 24 тасига «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатишган ва барчаси сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилинган....