Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган семинар Бекобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан давлат-хусусий шериклик фаолияти ҳамда рақамли технологияларни амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланди.
Таъкидландики, бугунги кунда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда “Ақлли сув” қурилмаларини янада кенг жорий қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган бўлсада, туманда бу борадаги ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, мавжуд “Ақлли сув” қурилмалари тўлиқ ишламаётир, сим карта тўловлари ташкил қилинмаган.
Семинарда, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳам муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни ўз муддатида ва сифатли бажариш, ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати