Шу муносабат билан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида тадбир бўлиб ўтди.
“Сув тинчлик учун” мавзусидаги анжуман Олий Мажлис Сенати, Сув хўжалиги вазирлиги, миллий тадқиқот университети, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) томонидан молиялаштирилган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, шунингдек, ЮСАИДнинг сув ресурслари ва заиф муҳит бўйича минтақавий лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар, янги ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, сувни асраш ва тежаш, халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) томонидан молиялаштирилган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида фикрларини билдирдилар.
2023 йил якунида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида олий ўқув юртларида сув ресурсларини бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўртасида “Сув текин эмас” танлови ўтказилган ва ғолиблар тақдирланган эди.
Бу галги танлов унинг мантиқий давоми бўлди. “Сув текин эмас-2” видеороликлар танловига 100 га яқин видеоролик келиб тушди, улар ижтимоий тармоқларда 493 минг марта кўрилди.
Муаллифларнинг тенгдошлари ҳар бир видеога фаол овоз беришди.
“Сув текин эмас-2” ғолиблари:
1-ўрин – Шуҳратов Иномжон Икромжон ўғли, ТҚХММИ МТУ талабаси;
2-ўрин – Шукурова Фотима Закировна, ТҚХММИ МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти талабаси;
3-ўрин - Раҳматова Мафтуна Жамшид қизи, Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институт талабаси;
4-ўрин - Зиёдуллаев Шохижаҳон Махкамбекович, ТИҚХММИ МТУ талабаси.
Тадбир доирасида 22 март – Бутунжаҳон сув куни муносабати билан бошқа ҳамкорлар томонидан ўтказилган танловлар ғолиблари ҳам тақдирланди.
Барча ғолибларни қутлаймиз!
Ахборот хизмати