«Қоракўл» насос станцияси ёрдамида Қоракўл туманнинг 29 минг гектардан ортиқ суғориладиган экин майдонларига сув етказиб берилади. Сув иншоотида 27 киши меҳнат қилади.
Эътиборли жиҳати, бу ерда ёрдамчи хўжалик фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Насос станция ҳудудидаги 2 гектардан иборат майдоннинг 3 сотих қисмида иссиқхона, 25 сотихида ҳовуз ташкил этилган. Шунингдек, бу ерда 60 бош қуён, 30 бош товуқ ва 50 бош кўрка боқиш учун ҳам етарли шароит яратилган. Бундан ташқари меҳнат жамоаси аъзолари сабзавот маҳсулотлари етиштириш борасида ҳам катта тажриба тўплашган.
Насос станцияси бошлиғи Ф.Рўзиевнинг таъкидлашича, жорий йилда ёрдамчи хўжалик фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган бўлиб, айни кунда балиқ етиштиришга мослаштирилган ҳовузни кенгайтириш, насос станцияси сув ташалаб берадиган канал бўйларида парваришланаётган 50 бош эчкилар сонини кўпайтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Бу каби амалий ишлардан кўзланган асосий мақсад эса, ишчи-ходимларнинг қўшимча даромадини ошириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилашдан иборат.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати