Узун тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси ҳамда мазмун-моҳияти, сув ҳисоби, сув тежовчи технологиялар афзалликлари, гидрометрия хизматини самарали ташкил этиш мавзусида семинар ташкил қилинди....
2024 йил 12 февралдан 22 февралга қадар телеграм каналимизда “Ҳудудингиздаги ариқларни бетонлаштириш сифатли бажарилаяпти, деб ҳисоблайсизми?” деган мазмунда ижтимоий сўров ўтказилди....
Бу галги Бухоро вилоятига сафаримиз чоғида “Аму-Бухоро” машина каналидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги объектларни бориб кўрдик....
Қашқадарё вилоятига сафаримиз чоғида Қарши тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасига алоҳида бино ажратилганини эшитиб, йўлимизни ўша томонга бурдик....
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари энергетика бошқармисига қарашли “Пахтакор” насос станциясида ташкил этилган семинарда иншоотни электр энергияси лимитига қатъий риоя қилган ҳолда ишлатиш, жараён давомида энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларни белгиланган талаб ва меъёрлар асосида сақлаш масалаларига эътибор қаратилди....
Пешку туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни тизими такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 февралдаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида амалий семинар ўтказилди....
2024 йил 20 февраль куни Сув хўжалиги вазирлигининг ҳайъат йиғилишида ҳозирги мавсумда бажарилиши лозим бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишни ҳайъат раиси, Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев олиб борди. Вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вазирликдан ҳудудларга бириктирилган масъуллар ZOOM платформаси орқали қатнашди....
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги “Узунбулоқ” насос станцияси ўтган йили давлат-хусусий шериклик тизимига ўтказилиб, “Гидрострой-Мегастрой” МЧЖ бошқарувига берилган эди. Бахмал туманидаги 380 гектардан зиёд майдонни обиҳаёт билан таъминловчи ушбу объектда янги тизимга ўтгандан кейин бўлган ўзгариш ва янгиликлар таҳлил қилинган семинар ташкил этилди....
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда сув хўжалиги тизим ташкилотларини малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш, юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми мавзусида семинар ташкил қилинди....
Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Тўлқин Маҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қизириқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасида ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишларни ўрганиш мақсадида келишганда туман ирригаторларининг бир гидроучастка ҳудудида 20 оила асалари парвариши билан шуғулланишаётгани гувоҳи бўлишди. Туман сувчиларига бу иш билан янада жиддий шуғулланиш, асаларилар оила сонини кўпайтириш тавсия қилинди. Ташкилот маъмурий идораси ҳамда каналлар ва гидроучасткалар атрофида ўстирилаётган тўқсонбости экинларни озиқлантириб, суғориш топшириғи берилди. Ирригаторлар иштирокида ўтказилган семинарда сувчиларга чорва ва парранда бош сонларини кўпайтириш чораларини излаш, ўтган йил баҳори ва кузида экилган мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини қаровсиз қолдирмай суғориб туриш, айни пайтда мевали дарахтлар кўчатини ўтқазиш учун қулай фурсат эканлигидан фойдаланиб, бўш жойларга экиш топшириғи берилди....