Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Тўлқин Маҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қизириқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасида ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишларни ўрганиш мақсадида келишганда туман ирригаторларининг бир гидроучастка ҳудудида 20 оила асалари парвариши билан шуғулланишаётгани гувоҳи бўлишди. Туман сувчиларига бу иш билан янада жиддий шуғулланиш, асаларилар оила сонини кўпайтириш тавсия қилинди. Ташкилот маъмурий идораси ҳамда каналлар ва гидроучасткалар атрофида ўстирилаётган тўқсонбости экинларни озиқлантириб, суғориш топшириғи берилди. Ирригаторлар иштирокида ўтказилган семинарда сувчиларга чорва ва парранда бош сонларини кўпайтириш чораларини излаш, ўтган йил баҳори ва кузида экилган мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини қаровсиз қолдирмай суғориб туриш, айни пайтда мевали дарахтлар кўчатини ўтқазиш учун қулай фурсат эканлигидан фойдаланиб, бўш жойларга экиш топшириғи берилди.
Ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Т.Маҳмудов семинар иштирокчиларидан охирги икки ойда қандай китоб ўқишганини сўраганда сувчиларнинг уч нафари Ўзбекистон халқ ёзувчилари Ўткир Ҳошимов ва Тоғай Муроднинг роман ҳамда қиссаларини ўқиб чиқишганини билдиришганда хурсанд бўлдию, аммо «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси маъмурий идорасида вилоят ва республика газеталари тахламлари йўқлигини таъкидлаб, сувчиларнинг раҳбари Музаффар Неъматов ва бош ҳисобчига йилнинг қолган ойларида ҳеч бўлмаса бир неча номдаги газеталарга обунани расмийлаштириб, ҳар ҳафтадан ходимлар билан ўтказиладиган «Маънавият соати»да ходимларни газеталарда чоп этилган муҳим қарорлар ва долзарб мавзудига мақолалар билан таништириб бориш тавсия қилинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати