Пешку туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни тизими такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 февралдаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида амалий семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежайдиган технологиялар, хусусан, томчилатиб, ёмғирлатиб, пульсар суғориш тизимларини кенг жорий этиш ҳамда ушуб технологияларни жорий этганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Тадбир давомида мазкур қарорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун етказиб берилган 1 куб метр сув нарҳи 100 сўм этиб, истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган субъектлар учун сув солиғи базаси тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши тушунтирилди. Шунингдек, янгидан ташкил этилган давлат муассасалари рахбарларига сув сарфини мониторинг қилиш дафтарларини юритиш, сув тежовчи технологиялар жорий қиладиган истеъмолчиларга suvkredit.uz платформаси орқали аризалар топшириш бўйича тушунчалар берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати