Биз ҳам ёш бўлганмиз.
Ғайратимиз ичимизга сиғмаган, ерга урса, кўкка сапчийдиган даврлардан ўтганмиз. Қоқилган, сурилган кунларимиз бўлган.
Бугун ёшлар даврасига қўшилиб, биз ҳам “ёшардик”. Уларнинг қизиқишлари, режаларига “ошно” бўлдик.
Сув хўжалиги вазирлигида ёшлар етакчилари ва фаолларининг йиғилиши ўтказилди. Видеоселекторда вазирлик марказий аппарати, республика ташкилотларининг 100 нафарга яқин ёшлари асосий студиядан, ҳудудлардан эса 600 дан зиёд ёш сувчилар қатнашди.
Дастлаб, вазирлик ёшлар етакчиси Нодирбек Худойбердиевнинг ўтган бир йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тингланди.
Тизимда 4 мингга яқин ёшлар ишлаётган бўлиб, улардан ярми олий маълумотли. Ҳар йили 500 нафар битирувчилар ишга олиниши ҳисобига ёшлар ва олий маълумотлилар сафи кенгайиб бораяпти. Шу билан бирга, ёш раҳбарлар сони кўпаймоқда. Хусусан, йил бошида янги ташкил этилган туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларига раҳбар тайинлашда ҳам ёш кадрларга устуворлик берилди.
“Заковат” мусобақаларининг ўтказиб келинаётгани ёшларни бирлаштириб, уларни билим олишга бўлган иштиёқини янада оширгани айтиб ўтилди.
Ҳисобот қабул қилинди.
Н.Худойбердиев ўз хоҳишига кўра, етакчилик ваколатларини топширди.
Сув хўжалиги вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимининг Таълим муассасалари билан ишлаш сектори мудири Сардор Ҳикматовни ёшлар ўзларига етакчи этиб сайладилар.
С.Ҳикматов 1988 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган.
Ўзбекистон миллий университетини 2011 йилда бакалавр йўналишида, 2014 йили магистратура йўналишида тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: социология; ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот-психологик хавфсизлиги.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппаратида етакчи мутахассис, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратида бош мутахассис, бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Унинг номзодини вазирлик раҳбарияти маъқуллаган, Ёшлар ишлари агентлигида суҳбатдан ўтиб келган.
Эндиликда вазирлик буйруғи билан С.Ҳикматов Сув хўжалиги вазирининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, ёшлар етакчиси этиб тайинланади.
Йиғилишда ҳудудлардан вакиллар сўзга чиқиб, янги етакчи атрофида жипслашиб, янги режалар тузиб, елкама-елка туриб ишлашга, вазифаларни бажаришга келишиб олдилар.
Ахборот хизмати