Сув танқислиги тобора кўпроқ сезилиб бораётган бугунги кунда сув ресурсларидан тежамкорлик асосида оқилона фойдаланиш, мавжуд қўшимча имкониятларни ишга солиш муҳим масала саналади. Бу борада Бухоро туманида ҳам эътирофга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ташаббуси билан фермер ҳўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан зовур сувлари билан оқар сувни аралаштириб ғалла экинларини суғориш ишлари яхши йўлга қўйилган. Шу мақсадда сувининг таркиби фойдаланишга яроқли бўлган коллектор ва зовур қирғоқларига 22 дона насос агергатлари ўрнатилган.
– Айни кунда заруратга қараб мазкур насос агергатлари кучидан самарали фойдаланаяпмиз, – дейди туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Рашид Сариев. – Ҳисоб-китобларга кўра, насос агергатлари етказиб берган сув билан қўшимча равишда бир кунда 150–160 гектар майдондаги ғалла экинларини суғориш мумкин.
Туманда вегетация мавсумигача яна худди шу турдаги насос агергатларини зовур бўйларга ўрнатиш ва сув тақчиллигини юмшатиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ҳам белгиланган.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати