“Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси жамоаси ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиб, бошқарма тасарруфидаги “Конимех” канали муҳофаза ҳудудидан 3 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, ушбу ободонлаштирилган ер майдонига 7 минг туп терак ва 2 минг туп гилос кўчатларини экишди.
– Мақсадимиз сувчилар уйлари атрофидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда юртимизни яшил маконга айлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишдир, – дейди “Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи в.в.б. У.Назаров. – Шу мақсадда ҳар куни жойларда кўчат экиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати