Аму-Сурхон ИТҲБ Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни жорий этиш бўлими томонидан Қумқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ идорасида семинар ўтказилди. Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув ҳисоб-китобини юритишда рақамли технологияларни кенг жорий этиш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланганлиги тушунтирилди.
Семинарда таъдикландики, Қумқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ балансидаги каналлар ва бошқа суғориш тармоқларига ўрнатилган 24 та «Ақлли сув» қурилмаларининг барчаси Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилинган бўлсада, қурилмаларнинг 8 тасидан маълумотлар узатилишида узилишлар кузатилмоқда, 2 тасидан умуман маълумотлар узатилмаётир. Семинарда носоз қурилмаларни зудлик билан таъмирлаш, сим карта тўловларини амалга ошириб, ишчи ҳолатига келтириш, айрим каналларга ўрнатилган «Ақлли сув» қурилмаларининг жойлашувига қараб сим карталарини бошқа мобил алоқа компаниялари сим карталар билан алмаштириш тавсия қилинди.
Шунингдек, семинарда туман ирригаторларига жорий йилда яна 24 та суғориш тармоқларига қурилмаларни ўрнатиш бўйича белгиланган режа эслатилиб, бунинг учун талаб этиладиган 264 миллион сўм маблағни ҳал этиш топшириғи берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати