Cув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораториясига сув омборларининг ботиометрик ўлчовларини автопилот режимида амалга оширувчи замонавий “APACHE 3” қурилмаси келтирилди.
Институтнинг тажриба майдончасида ушбу қурилманинг имкониятларини ўзлаштириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон миллий университети, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ўқитувчи ва талабалари, ёш олимлар ва докторантлар, “ELLIPS texnology” мутахассислар иштирок этди.
Тадбирни илмий тадқиқот институти директори А.Ўразкелдиев очиб берди. Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораторияси мудири М.Икрамованинг соҳада замонавий ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақидаги тақдимоти тингланди.
“ELLIPS texnology” комранияси мутахассислари “APACHE 3” қурилмасининг таркибий қисмлари, ишлаш тартиби тўғрисида маълумот берди. Қурилма сув ҳавзасида синов тариқасида ишлатиб кўрилди.
Ахборот хизмати