Ғиждувон туманида жойлашган “Соктаре” насос станцияси ҳудуддаги экин ерларини сув билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Табиийки, сув иншооти воҳадаги бошқа насос станциялари каби қимматбаҳо ресурс – электр энергияси ҳисобига ишлайди.
Аму-Бухоро ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ташаббуси билан мазкур объектда ўтказилган семинарда истеъмолчиларни сув билан таъминлаш жараёнида электр энергиясини имкон қадар тежаш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Шу мақсадда ишчи ва мутахассисларнинг масъулиятини оширишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари насос станцияси атрофидаги экин ерларидан самарали фойдаланиб, меҳнат жамоасининг қўшимча даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати