Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида 2016–2020 йилларда агентликнинг грант маблағлари доирасида амалга оширилган “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш мастер-режаси ва пилот лойиҳаси”ни давом эттириш мақсадида янги кичик лойиҳани амалга ошириш ишлари муҳокама этилди.
Шунингдек, кичик лойиҳа доирасида 61 та сув хўжалиги объектларида ўрнатилган сувни реал вақт режимида ҳисобини юритувчи қурилмаларнинг техник ҳолатини яхшилаш, уларни заҳира бутловчи қисмлари билан таъминлаш ҳамда сервер ва мониторинг тизимларини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.
Учрашув сўнгида келгусида бажариладиган ишлар ва амалга ошириладиган тадбарлар белгилаб олинди.
Ахборот хизмати