Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Коррупция – давлат ва жамият ривожи учун хатарли иллат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма, унинг тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Сирдарё вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходими Т.Найманов ҳамда Сирдарё вилояти ИИББ масъул ходими майор Ж.Хўжамқулов қатнашди.
Коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига сўнгги йилларда энг муҳим устувор йўналиш сифатида қаралиб, бу борада бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Тадбир иштирокчиларига коррупция ҳолатларининг олдини олиш, тизимда шаффофлик ва очиқни мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича тушунтиришлар берилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати