Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ана шу мавзуда учрашув ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар коррупциянинг олдини олиш, шаффоф тизимни ташкил этиш ва ушбу соҳада вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг натижалари ҳақида фикр билдирдилар.
Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар, коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш тизими тушунтириб ўтилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати