Норин-Қорадарё ИТҲБ ва унинг таркибидаги ташкилотларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизларнинг жамиятда ҳуқуқий ва маънавий билимларини ошириш борасида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари режали тарзда ташкил этилмоқда.
Куни кеча “Савай-2” гидроучасткасида вилоят сув хўжалиги хотин-қизлари билан навбатдаги мулоқот ўтказилди. Тадбирга психолог Ҳилола Раҳимжонова, оилавий шифокор Нигорахон Абдуллаева, ички ишлар бўлими масъул ходими Фазлиддин Тошматов таклиф этилди.
Йиғилганлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, тиббий кўриклардан вақтида ўтиш, саломатликни асраш, меҳнат шароитлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати