Эртага бутун Ислом оламида Қурбон ҳайити катта шоду-хуррамлик билан нишонланади. Бу эзгулик куни барчанинг кўнглида шодлик, хурсандчилик ҳукм суради, барча бирдай шодланади.
Байрам муносабати билан Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ҳайитлик сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, буғдой, гўшт, картошка, помидор, бодринг, шафтоли, олма, қовун-тарвуз ва бошқа ноз-неъматлар улашилди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби.