2022 йилнинг 25 июлидан 2 августигача телеграм ижтимоий тармоғидаги “Matbuot kotibi – Suv xo‘jaligi vazirligi” каналида ҳудудлардаги сув хўжалиги қуйи бўғин ташкилотида коррупциявий ҳолатлар бор-йўқлиги ҳақидаги фикрларни ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилди.
“Ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги сув хўжалиги қуйи бўғин ташкилотида коррупциявий ҳолатлар бор деб ҳисоблайсизми?” деган саволга 644 киши ўз муносабатини билдирган. Улардан 33 фоизи “Ҳа”, 45 фоизи “Йўқ”, 10 фоизи “Қисман”, 12 фоизи “Билмадим” деб жавоб берган.
Ушбу сўров натижаларидан кўпчилик респондентлар ҳудудлардаги қуйи бўғин ташкилотида коррупциявий ҳолатлар йўқ деб ҳисоблайди, деган хулосани бериш мумкин.
Албатта, 33 фоиз респондентларнинг ўзи яшаётган ҳудуддаги сув хўжалиги қуйи бўғин ташкилотида коррупциявий ҳолатлар бор деган фикрлари инобатга олинган ҳолда вазирлик раҳбарияти томонидан Юридик бошқарма, Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси ҳамда матбуот хизмати билан биргаликда тегишли чоралар кўрилиб, натижалари йил давомида телеграм каналимизда эълон қилиб борилади.
Матбуот хизмати