2022 йил 3 август куни бўлиб ўтган Сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиши ва уни яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 11.1/10-22-386-сонли Тақдимномаси муҳокама қилинди. Бу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси катта прокурори, адлия маслаҳатчиси А. Адҳамов сўзга чиқди.
Тақдимномада тизимда ижро интизоми сусайтириб юборилганлиги оқибатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишда қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Йиғилишда йўл қўйилган шу ва бошқа хато-камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини ва ушбу соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини белгиланган муддатларда, тўлақонли ва сифатли қилиб таъминлаш юзасидан вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу масала юзасидан ҳайъатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Матбуот хизмати