Қуйи Зарфашон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Учтут 1” сувчилар уйида яшаб ҳамда “Ўнг қирғоқ” каналида гидрометр бўлиб ишлаб келаётган Рустам Набиев 1995 йилдан буён Навоий вилояти сув хўжалиги тизимда ишлаб келмоқда.
– Вақтнинг ўтишини қаранг, кечагина ёш бола эдик, – дейди у. – Отам сувчи бўлган. Шу боис дарсдан бўш вақтларимда доимо унга ёрдамлашиб юрардим. Мен ҳам отамнинг касбини танлаб, кам бўлмадим. Мана, 27 йилдан буён мироблик касбини эъзозлаб келаяпман.
Ишдан бўш вақтларимда шу сувчилар уйининг 1,5 гектар ер майдонида такшил қилинган ёрдамчи хўжалик ишлари билан шуғулланаман. Ёрдамчи хўжалигимизда ҳар хил турдаги 100 тупдан зиёд мевали дарахтлар экилган. Бундан ташқари, ер майдонлардан унимли фойдаланиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирамиз. Мўъжазгина боғимиз ҳам бор.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати