Урганч тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Хоразм вилоятида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг афзалликлари ва имкониятлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, соҳага алоқадор идора ва муассасалар раҳбарлари, қурувчи-пудратчи ташкилотлар, фермерлар ва кластерлар вакиллари иштирок этди.
Қайд этилдики, жорий йилда вилоят бўйича 43479 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, жумладан, 19696 гектарда томчилатиб, 1943 гектарда ёмғирлатиб, 1000 гектарда дискрет (пульсар) суғориш усуллари қўлланилади. Шунингдек, 20840 гектар майдонда лазерли текислаш ишлари амалга оширилади.
Семинарда сув тежовчи технологияларини жорий қилиш бўйича белгилаб олинган вазифалар, мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати