Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Самарқанд вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотларининг гидрометр ва диспетчер ходимлари учун уч кунлик амалий-ўқув семинари ўтказилди.
Иштирокчилар икки кун давомида назарий билимларини оширишди. Учинчи куни Жомбой тумани “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Мирза” каналининг ПК-135-00 пикетидаги сув тақсимлаш иншоотида бўлиб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Улар замонавий русумдаги ускуна бўлган MGG/KL-DCB электромагнетик сув ўлчовчи қурилмаси ва доплер-профилограф каби сув ўлчаш ускуналарини амалиётда ишлатиб кўришди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ускуналар йирик каналлар, дарёлар ва 15 метргача чуқурликдаги сув омборларида ишлатилади. Оқим тезлиги, йўналиши, сув сарфи ҳақидаги маълумотларни кўрсатади. Шунингдек, канал ўзани ва сув омборлари тубида лойқа тўпланиш ҳажмини аниқлаш имконини беради.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати