Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида вилоятфавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда сел-тошқинларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирларни назоратдан ўтказиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
– Сел-тошқинларнинг олдини олиш мақсадида 4 та автокран, 4 та махсус автомашина ва бошқа зарур механизмлар шай ҳолатга келтириб қўйилган, – дейди Қуйи Сирдарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Даврон Абдуллаев. – Бундан ташқари, бошқармамизда куну-тун навбатчилик йўлга қўйилган бўлиб, 30 нафар малакали мутахасисслардан иборат гуруҳ ташкил этилган.
Ўқув семинар давомида соҳа ходимлари ўзаро фикр алмашиб, техника ва ускуналарнинг ҳолатини кўздан кечириб чиқдилар.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати