Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Тожикистон Республисининг Сўғд вилояти Сув хўжалиги бошқармаси ва Зафаробод тумани Сув хўжалиги бўлими бошлиқлари билан сув масалалари муаммолари бўйича учрашув ўтказди.
Меҳмонлар Сирдарё вилояти сув хўжалиги тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, махсус хизмат фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этиш борасида Оқолтин, Сардоба ва Ховос туманларида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
Учрашув давомида чегара ҳудудларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати