Боёвут туманидаги “Ҳасан-Ҳусан” фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун чигит экиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари, кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.
Семинарда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Маҳмудалиев сўзга чиқиб, соҳа мутасаддилари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
– Бу йил вилоятимиз бўйича қарийб 19 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади, – дейди Қуйи Сирдарё ИТҲБ бўлим бошлиғи И.Солибоев. – Шунинг 11 минг 584 гектари пахта, 7 минг 240 гектари боғ-ток ва бошқа экин майдонларидир. Бугунги кунгача 7 989 гектар пахта майдонларига ушбу технологияни ўрнатиш бўйича шартномалар расмийлаштирилган. Шунингдек, 1 минг 313 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 4 минг 779 гектар майдон учун шартномалар тузилиб, ишлар бошлаб юборилган.
Тадбирда ҳудудларда ер текислаш, пушта олиш, пушта суви бериш, тежамкор суғориш технологияларини ўрнатиш тадбирларининг ҳолати таҳлил қилиниб, бу борадаги ишларни муддат, сифат ва меъёрий талабларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тадбир ниҳоясида бундай кўргазмали семинарларни барча туманларда ўтказишга келишиб олинди.
Шуҳрат Суяров,
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби