2023 йилнинг 27-28 март кунлари Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Хўжалик ички каналларида сув ресурсларини бошқариш” мавзусида амалий семинар-тренинг ўтказилди. Унда ҳавза бошқармасининг сувдан фойдаланиш бўлими, барча туманлар ирригация бўлими ва махсус хизмат бўлими мутахассислари иштирок этди.
Қишлоқ хўжалик экинларининг сувга бўлган талаби, сувдан фойдаланиш режаси тузишдан мақсад, бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, ички каналлар сув тақсимотини ташкил этишдаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари, сув истеъмолчиси - махсус хизмат - туман ирригация бўлими ўртасида сув ресурсларини бошқаришнинг узвий боғлиқлигини яратиш мавзуларида маърузалар тингланди ва савол-жавоблар бўлди.
Хўжалик ички каналлар тармоғида сув ҳисобини юритиш, сув ўлчаш ва ростлаш иншоотларини қуриш, жиҳозлаш, сув ресурсларини бошқариш кўрсаткичлари, сувни бошқариш ва тақсимлаш масалалари амалий томондан тушунтирилди.
Ахборот хизмати