Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида қишлоқ хўжалик экинларини оқилона жойлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалик экинларини очиқ электрон харитага жойлаштиришда фойдаланиш учун “CropAgro” ахборот тизими ишлаб чиқилган.
Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш бўйича жорий йилнинг 4 июль ZООМ платформаси орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчиларига янги тизимдан фойдаланиш юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Ахборот хизмати