Хива туманидаги сув тақсимлаш иншоотида Хоразм вилоятидаги мавжуд гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, улар техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, хавфсизлик декларациясидаги камчиликлар, соҳага доир фармон ва қарорлар ижроси мавзусида семинар ташкил этилиб этилиб, унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, туман ирригация бўлимлари раҳбар ва ходимлари, канал бошлиқлари ва муҳандис-гидротехниклар қатнашди.
Семинарда тажрибали сувчи Кенжабой Артиқов гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш, сув исътемоли қоидаларига риоя қилиш, ҳужжатлар биан ишлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини баён қилди.
Шундан сўнг, семинар иштирокчиларига мутахассислар иштирокида 67-сув тақсимлаш иншоотида, Қўшкўпир туманига сув етказиб берувчи “Кенегес” каналида олинаётган сув миқдорини “ДОПЛЕР” сув ўлчаш воситаси орқали ўлчаш ишлари амалда кўрсатиб берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати