Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Жорий йилнинг 27 июль куни Тўрақўрғон туманидаги “Бахтиёр Неъматжон Шавкатжон” фермер хўжалигида сув тежовчи технологияларини жорий этишни такомиллаштириш ва унинг самарадорлиги бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди. Унда алоқадар ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари ва кластерлар вакиллари иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига сув тежовчи технологияларни жорий этишдаги янгиликлар, имтиёзлар, ушбу технологияларнинг афзалликлари хусусида маълумотлар берилди. Маҳаллий ва хорижий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тежамкор суғориш ускуналарининг бутловчи қисмлари намойиш этилди. Хусусан, Тўрақўрғон туманида фаолият кўрсатаётган Хитой Халқ Республикасининг “TIAN YEE” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган жиҳозлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати