Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Улуғнор” насос станциясида электр энергиясини тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда туман насос станциялари бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда бу йилги суғориш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вегетация даврида электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши, ёш кадрлар учун “устоз-шогирд” анъанасини давом этириш ва уларга шароит яратиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шириклик лойиҳалари асосида талабгорлар сонини кўпайтириш, лойиҳалар доирасида жойларда амалга орилаётган ишларни танқидий ва таҳлилий кўриб чиқилиб, масъулларга керакли топшириқлар берилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати