Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-график асосида бугун Қўшкўпир тумани ирригация бўлимида олий ўқув юртини битириб келган ёшларни ишга олиш ҳамда улар билан индивидуал ишлаш, ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан биргаликда масъулларга ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга жиддий эътибор қаратиш, идоравий иш юритиш ва ижро интизомига оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан мақсадли ўрганишлар ўтказиш ишларини янада кучайтириш, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ташкил қилиш, шунингдек, ҳужжатларда баён этилган кўрсатма ва топшириқларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, ҳужжатлар лойиҳаларини имловий ва услубий жиҳатдан тўғри, моҳияти тўлиқ, мазмунан аниқ ва ҳажман қисқа баён этилган, ҳар томонлама асосланган, пухта таҳрир қилинган ҳолда тайёрланиш бўйича топшириклар берилди
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати