2023 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган сув хўжалигини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сув йўқотилишларини камайтириш мақсадида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида намунавий суғориш тизимини йўлга қўйиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш вазифаси берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги, Агробанк АТБ ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети биргаликда Пахтакор туманидаги 27 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ушбу пилот лойиҳани амалга ошириш бўйича бир қатор амалий тадбирларни олиб бормоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 10 август куни Пахтакор туманида тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассис ходимлари иштирокида ушбу пилот лойиҳани техник иқтисодий асослаш ишлари муҳокама қилинди. Муҳокама натижасига кўра туманда ишчи гуруҳ ташкил қилган ҳолда график асосида ҳудудларга чиқиб, ҳар бир фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув олиш нуқталарини ўрганиб чиқиб, хатловдан ўтказишга келишиб олинди.
Ахборот хизмати