Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси таркибидаги ташкилотларда сув хўжалиги ташкилотларини малакали олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, қонуний ва меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, меҳнат жамаоси фаолияти давомида ижро интизомига риоя қилиш мавзуларида семинарлар ташкил этилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси Ч.Ўтамуродованинг Ш.Рашидов тумани ирригация бўлими, Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашевнинг Зомин тумани ирригация бўлими, бош юрисконсульт С.Бобобековнинг Жиззах сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида бўлиб ўтган анжуманлардаги чиқишлари қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Уларнинг эътиборини тизим таркибини олийгоҳларни тамомлаб келаётган малакали ва ёш кадрлар билан тўлдириш, ижро интизомига сўзсиз риоя этиш, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, бу борада юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мазмунидаги фикр мулоҳазалар ўзига тортди.
Бошқарма мутассислари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтардилар.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати