Амударё туманида Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Чиғир” насос станциясида насос агрегатларини таъмирлаш ва уларни белгиланган электр энергияси лимитлари доирасида ишлатиш, ободонлаштириш ва ёрдамчи хўжаликларда амалга оширилган ишларни муҳокама қилишга бағишланган семинар ўтказилди.
Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи К.Сарибаев сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг белгиланган режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик график тасдиқланганлигини ва шунга кўра барча ҳудудларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб берилаётганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир иштирокчилари насос станцияси ва агрегатларининг ҳолатини, журналларнинг юритилишини кўздан кечирдилар.
Бошқарманинг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи С.Утемуратов ва Энергетика бўлими бошлиғи Р.Пайзуллаев Амударё тумани ҳудудидаги насос станцияларида амалга ошириладиган вазифалар хусусида тўхталди. Жумладан, Манғит-Назархан бўлимида жойлашган насос станцияларнинг 2023 йилда режалаштирилган насос агрегатларини таъмирлаш тиклаш режаси билан таништириб, бажарилаётган таъмирлаш ишларининг сифатини шахсан бўлим бошлиқлари назоратга олиши кераклигини таъкидлади.
Бошқарманинг ёрдамчи хўжаликларига масъул ходими С.Тургалиев эса, насос станциянинг “Манғит-Назархан” бўлимида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликда олиб борилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Шунингдек, ҳудуддаги ҳимоя зоналарида чарво моллари учун жўхори экинини экиш, янгидан узумзор борпо этиш ва бошқа сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириш орқали ходимларни қўшимча рағбатлантириш тизимини шакллантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапириб ўтди. Семинар давомида ҳудуддаги масъуллар ва ишчи ходимларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги матбуот хизмати