Жорий йилнинг 15 август куни “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси дасарруфидаги “Дарёлик-арна” каналининг ПК-110+00 қисмида замонавий сув ўлчаш усуллари ва “Ақлли” сув қурилмаларидан фойдаланиш, суғориш тизимларини автоматлаштириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда Хоразм вилоятидаги суғориш тармоқларидаги иншоотларда 2021 йилда 72 та, 2022 йилда 102 та, 2023 йилда 161 та “Aқлли сув” қурилмалари ўрнатилганлиги таъкидланди. Ҳозирда “Aқлли сув” қурилмаларидан каналлардаги сув сарфи ва сув сатҳини масофавий мониторинг қилишда кенг фойдаланилмоқда.
Семинар давомида тизимда рақамли қурилмаларнинг афзаллиги, ишлаш принципи, каналнинг координата жадвали маълумотларини киритиш ва қурилмадан маълумотлар узилиши кузатилганда қандай ишчи ҳолатга келтириш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати