Жорий йилнинг 15 август куни Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Музработ туманида жойлашган “Жайхун” насос станциясида давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда “SCT Cluster Sholi” МЧЖ раҳбар ва ҳодимлари, насос станцияси ишчи-хизматчилари ҳамда туман ирригация бўлими ходимлари иштирок этиб, лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилдилар.
Семинар иштирокчиларига насос станцияларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ишлатишни тезлаштириш ва бунда талабгорлар сафини кенгайтирган ҳолда тизимли иш ташкил этиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини насос станциялари иш самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш бўйича керакли тавсия ва топшриқлар берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати