Шеробод тумани ирригация бўлимида сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш таҳлилига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчиларига сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид вазифлар бўйича батафсил тушунча берилди.
Шунингдек, семинарда Шеробод тумани ирригация бўлими тасарруфидаги суғориш тармоқларини рақамлаштириш, жумладан, “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатишнинг ҳолати таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, кейинги икки йил давомида туман ирригаторлари томонидан суғориш тармоқларига 8 дона “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилган ва Сув хўжалиги вазирлиги сервери билан интеграция қилинган. 6 таси доимий ишлаб турибди, 1 тасидан умуман маълумотлар берилмаган, 1 тасида маълумот жўнатишда тез-тез узилишлар мавжуд.
Жорий йилда тумандаги суғориш тармоқларига 24 дона “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган бўлсада, ҳозирга қадар шунинг 2 донаси ўрнатилган холос. Суғориш тармоқларини рақамлаштириш учун 480 миллион сўм талаб этилади.
Шеробод тумани ирригация бўлими бошлиғи Холмурод Сафаров семинарда сўзга чиқиб, шу пайтгача “Ақлли сув” қурилмаларини суғориш тармоқларига ўрнатиш учун 45 миллион сўм молиялаштирилганлигини, қолган қурилмаларни ўрнатиш учун тендер эълон қилинмаганлигининг сабаларини очиқ-ойдин айтиб, камчиликларни зудлик билан бартараф этишга ваъда берди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати