Ангор тумани ирригация бўлимида олий ўқув юртини битириб келган ёшларни ишга олиш ҳамда улар билан индивидуал ишлаш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинара ёш кадрларни ишга жойлаштириш, мутахассис-ходимларнинг ҳужжатларини “hrm.argos.uz” дастурига киритиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ишга қабул қилинаётган ёшларни соҳада муқим ишлаб қолиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, каналлар ва гидроучасткалар муҳофаза ҳудудидаги майдонларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб, мўмай даромад топишларига имконият яратиш, ижтимоий ҳимоялаш, ёш кадрларни тажрибали ва малакали мутахассисларга “устоз-шогирд” анъаналари асосида бириктирган ҳолда соҳанинг сир-асрорларини мукаммал ўргатиш, вазифаларига нисбатан шахсий масъулиятини ошириш мақсадида тизим раҳбарларига рағбатлантириш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати