Термиз тумани ирригация бўлимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, таҳлиллар, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда сўзга чиққан Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Холбоев жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бажарилаётган ишларни чуқур таҳлил қилиб, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда кўтарилган масала ва муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш муҳим эканлигини таъкидлади.
Семинарда барча тизим ташкилотларининг раҳбар ва мутахассисларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш, мурожаатар сонининг асоссиз кўпайишига чек қўйиш, уларда кўтарилган масалаларнинг ечимига қаратилган зарурий чора-тадбирлар кўриш топшириғи берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот котиби