Кармана туманида жойлашган “Узимзор” насос станциясида Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан семинар ташкил қилинди.
Семинарда насос станцияларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий тадбиркорлар бошқарувига бериш, давлат-хусусий шериклик тушунчаси ва мазмун-моҳияти ҳамда насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолатда сақлаш, энерготежамкор қурилмалар ўрнатиш, техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ва бошқа масалалар хусусида сўз юритилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати