Жорий йилнинг 15 август куни Конимех тумани ирригация бўлими тасарруфидаги “Мавлон” каналида сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш ишлари таҳлили бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда Навоий вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бу борада бажарилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, “Мавлон” каналида ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмасининг ишлаши ва сув ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида “онлайн” режимида назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
– Бугунги кунда Конимех тумани ирригация бўлими тассаруфидаги каналларда 8 дона “Ақлли сув” қурилмаси ўрнатилган бўлиб, ҳозирда улардан 7 донаси вазирлик серверлари билан интеграция қилинган, – деди Қуйи Зарафшон ИТҲБ Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси М.Самандаров. – Битта қурилма ҳам тез орада интеграция қилинади.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати