Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида жорий йилнинг 15 август куни сув ресурсларининг аниқ ҳисобини юритиш ҳамда рақамлаштиришни кенг жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Семинарда “Ақлли сув” ахборот тизими ва ундан фойдаланган ҳолда сувнинг кунлик мониторингини юртиш ҳамда сув хўжалиги иншоотларига ўрнатилаётган рақамли қурилмаларни вазирлик ва ҳавза бошқармаси серверларига интеграция қилинганлиги ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати