Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Сайҳунобод туманида мелиорация ва ирригация сув хўжалиги бўлимлари ходимлари иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Таъкидландики, “Кендик” коллекторини таъмирлаш-тиклаш ишларини пудратчи “Shоxrux-Demirbek” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда ва 2 дона экскаватор жалб килинган. Жами белгиланган режа 100 км бўлиб, бугунги кунда 21 км таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган. Ушбу коллектор таъмирланганидан сўнг 1200 гектардан зиёд экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади. Шундан ўрта шўрланган майдонлар 100 гектарга камаяди, 600 гектар майдонда сизот сувлар сатҳи пасаяди, 500 гектар унумдорлиги паст ерларнинг ҳосилдорлиги ошади.
Мазкур объектдаги ишларни тезлаштириш юзасидан Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи Ш.Исроилов томонидан топшириқлар берилди.
Семинарда яна бир долзарб мавзу қора ва рангли метал парчаларини йиғиш борасида саккиз ойда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Айтилганидек, ҳавза учун жами режа 160 тонна белгиланган бўлиб, амалда 146 тонна ёки 92 фоизга бажарилган. Рангли метал парчаларини саккиз ойлик режаси 961 кг бўлиб, амалда 749 кг ёки 78 фоизга бажарилганлигини айтиб ўтилди. Мустақилликнинг 32 йиллик аёмини юқори кайфиятда кутиб олиш учун барча имкониятларни ишга солиб, режани 100 фоизга чиқаришга келишиб олинди.
Семинарда, шунингдек тумандаги 51 та коллектордан 30 тасида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган, давлат хизмат рўйхатига қўйишга 69 млн. 300 минг сум маблағ сарфланган. Қолган 21 та объектда кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун маблағ ажратиш бўйича масъуллар чоралар кўриши зарурлиги айтиб ўтилди.
Йиғилиш қатнашчилари томонидан бажарилаётган бошқа ишлар юзасидан ҳам ҳисоботлар эшитилиб, атрофлича муҳокама қилиб олинди.
Санжар Тошпўлатов,
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби