Сув хўжалиги соҳасида бугунги кундаги долзарб масалардан бири бўлган сувни аниқ хисобини юритиш ҳамда рақамлаштиришни кенг жорий этиш ва йирик сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш, сув танқислигини олдини олиш борасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу масалага бағшланган семинар “Улуғнор-Мазгилсой” ирригация тизими бошқармаси қарашли “Афтобачек” гидроузелида ўтказилди.
Семинарда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бу борада бажарилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати