Тошлоқ тумани ирригация бўлимида идоравий иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ бош юрисконсульти К.Сидиқов янгиланган ва жорий йил 1 майдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида тушунтирди.
Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми шуъбаси бошлиғи Д.Хасанов сўзга чиқиб, тегишли қарор ва дастурлар ижросини таъминлаш, ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида жорий этилган “IJRO.GOV.UZ” ва “Edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимидан сув хўжалигининг қуйи тизим ташкилотларининг фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот берди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати