Пешку тумани ирригация бўлимига қарашли «Зандани» гидроучасткасида сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари ва гидрометр ходимлар малакасини ошириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда сув ўлчаш восита ва қурилмаларидан фойдаланиш, замонавий сув ўлчаш воситаларининг эски турдаги воситаларга нисбатан қулайлик ва афзалликлари тушунтириб ўтилди. Семинар давомида MGG/KL-DCB русумидаги электромагнетик сув ўлчаш воситаси ва TB5M русумидаги акустик доплерни йиғиш ва улар ёрдамида сув сарфини ўлчаш амалиётлари бажарилди.
Шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув ресурсларини истеъмолчилар кесимида белгиланланган лимитлар асосида адолатли тақсимлаш бўйича семинар иштирокчиларининг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати