Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция тасарруфидаги, Пахтакор туманида жойлашган “Оқ-булоқ” коллекторида мелиоратив таъмирлаш-тиклаш ишлари ва режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича семинар ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, суғориладиган майдонлардаги ўсимликлар ривожига қараб ҳолатини аниқлаш, мелиоратив объектлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, сизот сувлар сатҳини кузатиш ва кузатув қудуқларига “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш хусусида тушунчалар берилди.
Семинарда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, лойиҳаларни ўз вақтида сифатли топшириш, ўрнатилаётган “Дайвер” қурилмаларининг ишлашини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТХБ матбуот хизмати