Норин-Қорадарё ИТҲБ томонидан Олтинкўл тумани ирригация бўлими тасарруфдаги “Олтинкўл” гидроучасткасида махсус хизмат фаолияти ва гидрометрия хизматини такомиллаштириш бўйича ўқув-амалий семинари ўтказилди. Унда тизим ташкилотларида ишлаётган 25 нафардан зиёд гидрометр ҳамда сув хўжалигининг махсус хизмати бўлими мутахассислари иштирок этди.
Қатнашчиларга сув танқислиги шароитида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар ҳамда сув истеъмолчиларига етказиб берилаётган сувнинг аниқ ҳисоби юритилиши тўғрисида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, сувни ҳисобга олиш ва бошқариш жиҳозларини соз ҳолда ушлаш, уларни таъмирлаш, тиклаш ишларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳақида кўрсатмалар берилган ҳолда, сув ўлчаш қурилмаларини йиғиш, ишлаш тартиби бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот котиби