Қорақалпоғистон Республикаси Сув хужалиги вазирлиги, Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Беруний туманидаги “Шуҳрат Очил” фермер масъуллари иштирокида насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида тасарруф этиш ва хусусий шерикларнинг мажбуриятларини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда таъкидланганидек, Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги НАПЭ-384 насос станцияси 2021 йил 17 декабрдаги тегишли шартнома асосида Беруний туманидаги “Шуҳрат Очил” фермер хўжалигига давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилган.
Имзоланган Битимга кўра, мазкур фермер хўжалиги томонидан бугунги кунгача жами 222 милн. сўм инвеститция киритилиши керак эди. Ваҳоланки, ушбу шарт бажарилмаган.
Семинарда насос станцияси биноси ва ишчи-ходимлар дам оладиган хоналар таъмирталаб аҳволда эканлиги қайд этилиб, мавжуд агрегатлар ва уларни бошқарадиган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жорий таъмирлаш, бўяш ишларини олиб бориш тавсия этилди.
Хусусий шерикка инвеститция мажбурятларини бажармаётганлиги учун огоҳлантирилди ва зиммасидаги мажбуриятларни жорий йил охиригача бажариши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг хати берилди.
Семинар иштирокчиларига насос станцияларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ишлатиш, бунда талабгорлар сафини кенгайтирган ҳолда тизимли иш ташкил этиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини насос станциялари иш самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш бўйича тавсия ва топшриқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот хизмати